Улуғбек Қосимов китобсевар болалар билан суҳбатлашди

Yangiliklar

Улуғбек Қосимов китобсевар болалар билан суҳбатлашди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманига ташрифи чоғида туман Ахборот-кутубхона марказида ҳам бўлиб, бу ерда китобхонлар учун яратилган шароитлар, мавжуд китоб фондини сақлаш, китоб жамғармасини бойитиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Вилоят раҳбари китоб ўқиётган ва чет тилларини ўрганаётган болалар билан мулоқотда бўлди. Мутасаддиларга энг кўп китоб ўқиган ёшларни шу куннинг ўзида рағбатлантириш, ходимлар ишини енгиллаштириб, китобхонларга қўшимча қулайлик яратиш учун марказга 15 дона замонавий компьютер ажратиш тўғрисида кўрсатма берди.

«Ахборот-кутубхона марказини мактаблар билан самарали боғлаб, 17 мингга яқин китоб фондидан уларни баҳраманд қилиш, бу ерга кўпроқ ёшларни жалб этиш зарур», — деди Улуғбек Қосимов.