📚КИТОБ – БИЛИМ МАНБАИ
#китоб_акцияси
Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга бўлган муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.
📍Жорий йилнинг 1- июндан 30-июн кунига қадар “Бодомзор” маҳалласи биносида жойлашган “КУТУБХОНА” да маҳалла Нуронийлар ташаббуси билан “Июн ойи китобхонлик ойи” шиори остида “Кутубхонага менинг ҳиссам” оммавий китобхонлик акцияcи ташкил этилмоқда.
♾️Ушбу акцияда китобга эътиборсиз бўлмаган барчани кутиб қоламиз
✅Акцияда фаол бўлинг.
✍🏻 Музработ тумани Ахборот-кутубхона маркази