Одил Ёқубовга энг катта шуҳрат келтирган асар «Улуғбек хазинаси» романи бўлди. Давримизнинг улкан адиби Чингиз Айтматов бу асар муаллифига йўллаган мактубида роман тўғрисида шундай ёзади: «Яхши китоб ҳақида гапириш мароқли. Бу – юксак ва олижаноб наср намунаси. Бадиий қуввати жиҳатидан салмоқдор бу тарихий роман мени ларзага солди…».
