Музработ туман марказида жойлашган «Музработ ахборот-кутубхона маркази» да туман ҳокими Исмаилов Абдурашид Худаярович ташаббуси билан «Марказий кутубхонага китоб совға қиламан» ҳамда «Бирга китоб ўқийлик» оммавий китобхонлик акциялари ташкил этилди.
Ушбу акцияда китобга бефарқ бўлмаган, китобсевар тумандошларимиз ҳамда вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларидан меҳмонлар ташриф буюуришди.
Музработ тумани ҳокими в.б А.Исмаилов ҳамда Сурхондарё вилояти АОКА раҳбари З.Тўраевлар иштирокида бўлиб ўтган тадбирда туман кутубхонасига 2000 дан ортиқ китоблар совға қилинди.
Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад ёшларни, фуқароларимизни китоб ўқишга, китобни севишга, китоб билан ошно бўлишга, бир сўз билан айтганда китобхонлик маданиятини ривожлантиришдир.