Биз сизга энг яхшисини тавсия қиламиз.

Yangiliklar

📚 “Анна Каренина” (1 китоб)
✍️ Лев Николаевич Толстой
📜 Бадиий адабиётда муҳаббат мавзусида ёзилган асарлар қанчалик кўп бўлмаса, уларнинг ҳеч бирида тақдирлар, қисматлар, фожиалар, ўйлар, қарашлар бир-бирини такрорламайди. Навоийнинг Лайлиси-ю Мажнуни, Шекспирнинг Отеллоси-ю Дездемонаси, Кнут Гамсунинг Эдвардаси, Чингиз Айтматовнинг Жамиласи… Лев Толстойнинг Анна Каренинаси ҳам ҳақли равишда мана шундай асар қаҳрамонлари сафида турадики, адиб ижодига ошно бўлган ҳар бир китобҳон буни яхши англайди.
Адабиётдан паноҳ истаган , адабиётини маънавий камолоти учун зарур деб билган китоб ихлосмадлари эътиборига қарийб қирқ йиллик танаффусдан сўнг ҳавола этилаётган даҳо ижоткорнинг беқиёс асари -“Анна Каренина” Сизга яна янги дунёларни очишга шай.