Биз сизга энг яхшисини тавсия қиламиз.

Yangiliklar

📚 “Робинзонлар мактаби”
✍️ Жюль Верн
📜 Жаҳон мумтоз адабиётининг дарғаларидан бири, буюк француз адиби Жюль Верн (1828 – 1905) тенги йўқ саргузашт- навис, ўз замонасидан илгарилаб кетган бетимсол фантаст эди. Мана, қарийб бир ярим асрдирки, Верн асарларининг оддий ва халқчил, айни пайтда ўзида мардлик, ирода ва садоқат каби юксак фазилатларни мужассам этган қаҳрамонлари жаҳон китобсеварларини ҳаяжонга солиб келмоқда. Энди ўзбек китобхонлари ҳам таниқли адиб буюк меросининг бир қисми бўлган «Музлар исканжасида» ва «Робинзонлар мактаби» асарлари билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Турли тақдирлар, қаҳрамонлар ва фавқулодда қизиқарли бурилишларга бой мазкур икки асар ўзбек саргузашт ишқибозлари учун том маънода муносиб совға бўлади деган умиддамиз.