✍Орзиқул Эргаш
📚 Оқар дарё
Ҳаётда фақат ҳалолликни пеша тутган, ҳақ йўлдан чекинмаган «Шоҳсанам» романи қаҳрамони кунларнинг бирида судга тортилади. Ажабки, у ўзини шундай жазога муносиб деб билади: «Сўнги сўз берилди. Икки оғиз гапирдим: мен шундай жазога муносибман дедим. Лекин сизлар тиқиштирган айблар учунмас, балки анови қонун китобингизнинг ҳеч бир моддасида қайд этилмаган жинояту хиёнатларим учун муносибман дедим..» Дарвоқе, инсон ҳаётида ҳеч бир расмий ҳужжатларда қайд этилмаган азалий қонун- қоида, ақидалар борки, уларга беписанд бўлишликнинг оқибати ҳалокатлидир. Асар қаҳрамони ўз иқрорномасида ана шуни назарда тутган эди. Адиб Орзиқул Эргаш ижодий бисотидан танлаб берилган роман, қисса, ҳикоялардан иборат янги китоби, ишонамизки, ундаги битиклар сизга мароқли мутолаа онларини туҳфа этади.
